Масжидул Ҳарамдаги қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2016 йил Рамазон ойига қадар бутунлай якунига етказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.
Маълум қилинишича, Масжидул Ҳарам олдин бир миллион намозхонни ўз ичига сиғдирган бўлса, қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгач, тўрт миллион намозхонни қабул қилади.
Шунингдек, Масжидул Ҳарамдаги қайта қуриш ишлари тугатилгач, лойиҳага кўра, Мадина шаҳридаги Пайғамбар алайҳиссаломнинг масжиди – Масжидун Набавий ҳам кенгайтирилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)