Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидаги дастлабки ўйинда Японияга мағлуб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу учрашув 4:0 ҳисобида японияликларнинг йирик ғалабаси билан якун топди. Мафтуна Жониқулова қўриқлаган Ўзбекистон дарвозасига голларни Фука Нагано, Уэки Рико, Ҳията Миязава ҳамда Саори Такарада киритди.
Ўзбекистон жой олган «B» гуруҳидаги бошқа бир ўйинда Шимолий Корея терма жамоаси Хитой Тайпейни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва биринчи турдан кейин гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ўзининг иккинчи учрашувини 7 ноябрь куни КХДРга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)