Жанубий Африка республикасининг Ғарбий Кап вилоятида юқори синф ўқувчиси 5 ноябрь, пайшанба куни математика бўйича якуний имтиҳонга кеч қолмаслик учун мактаб автобусини олиб қочди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий телеканалнинг маълум қилишича, мактаб автобусининг ҳайдовчиси ишга чиқмаган. Шунда ўқувчи Ле-Аан Адонис автобус кабинасидан унинг калитини топиб, синфдошларининг илтимоси билан рулга ўтирди. Уларда 30 километр масофада жойлашган мактабга етиб олишнинг бошқа чораси йўқ эди.
Йўл полицияси ходими автобусни мактабнинг кириш қисмида тўхтатди. Адонис ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автобусни бошқаргани учун 361 доллар миқдоридаги жаримага тортилди. Бироқ ўқувчилар имтиҳонга ўз вақтида улгурди.
Изоҳ (0)