Франция собиқ президенти Николя Саркози гиёҳванд моддалар контрабандаси иши юзасидан тергов доирасида унинг телефон сўзлашувларидан фойдаланганлиги учун француз судьяларини ҳуқуқий нормаларни бузишда айблади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Саркозининг сўзларига қараганда, уни гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғловчи ягона ҳолат бу унинг Доминикандан Европага кокаин ташиганлиги кейинчалик маълум бўлган самолётлар тегишли бўлган авиакомпания хизматларидан фойдаланганлигидир.
Собиқ президентнинг таъкидлашича, унинг телефон сўзлашувларини тинглашга фақат Франция президенти Франсуа Олланд томонидан санкция берилгандан кейингина рухсат берилади.
Изоҳ (0)