Украина пойтахти Киев шаҳрида номаълум сабабларга кўра, 11-қаватдан тушиб кетган эркак тирик қолди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Ҳодиса 3 ноябрь куни юз берган. Баландликдан қулаш натижасида 33 ёшли эркак кўп сонли шикастланишлар олган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, жабрланувчи очиқ ва ёпиқ бош-мия шикастланиши, қорин бўшлиғининг ёпиқ шикастланиши ва кўплаб суякларининг синиши каби жароҳатлар олган.
Ҳозирда у тиббий муассасада даволанишни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)