Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолётининг командири Валерий Немов 1967 йилда Тошкентда туғилиб, ўсган. Бу ҳақда «Российская газета» хабар беради.
Немов учувчилик бўйича Ставрополда таълим олган. Кейинчалик эса Горький вилоятида, Норильск ва Сургутда яшаган. Беш йил аввал эса Москвага кўчиб ўтган.
Унинг холаси Татьяна Петерсоннинг хотирлашича, учувчи болалигидан фақат осмон ҳақида ўйлаган. Унинг Тошкентдаги хонаси деворларига самолётнинг кўплаб суратлари ёпиштирилган эди. Мактабда ҳам у доим яхши ўқиган.
Валерий Немов турмуш ўртоғи Ирина билан ажойиб жуфтлик бўлган. Ирина эрининг энди йўқлигига ҳамон ишона олмаяпти.
Фожиа ҳақида эшитган учувчининг онаси – Валентина Александровнанинг аҳволи ёмонлашди. Ҳозирда у Волгограддаги кардиомарказда даволанмоқда. У доим ўғлидан хавотир олиб, ундан парвозларни тўхтатишни сўраган.
Изоҳ (0)