Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул штатида жойлашган Мостардас шаҳрида яшовчи 1,5 ёшли Лоренсо исмли болакай ҳовлисида заҳарли илонни учратиб қолиб, уни ғажиб ташлади. Бу ҳақда Radio Gaucha хабар беради.
Боланинг онаси Жейн Ферейранинг сўзлаб беришича, у ҳовлига чиққанда, унинг ўғли илон билан ўйнаётган бўлиб, унинг оғзи ва қўли қон бўлган. Лоренсо судралиб юрувчини қўйиб юбориши учун аёл эрини ёрдамга чақиришга мажбур бўлган.
Ҳодисадан сўнг, бола шаҳар шифохонасига олиб борилган. Болада ҳеч қандай заҳарланиш аломатларини учратмаган шифокорлар унинг ота-онасини боланинг соғлиғига хавф йўқлигига ишонтирди.
Изоҳ (0)