Россиялик қутқарувчилар Эльбрус тоғ ёнбағридан тўрт нафар альпинистни эвакуация қилди. Бу ҳақда «ТАСС» Россия ФВВ Эльбрус баланд тоғ қидирув-қутқарув отряди бошлиқ ўринбосари Альберт Хаджиев маълумотига таяниб хабар беради.
«Қутқарувчилар Эльбруснинг ғарбий чўққиси, денгиз сатҳидан 4400 метр баландликдан москвалик икки альпинистни ва рязанлик икки альпинистни эвакуация қилди. Қутқарув ишларига хусусий компания вертолётлари жалб этилди», — деди Хаджиев.
Унинг сўзларига қараганда, йигитлар 22 октябрдан ушбу йўналиш бўйича ҳаракат қилган. «Улар яхшигина музлаб қолганлигидан, ўзлари ҳаракат қила олмай қолган ва ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган», — дейди бошлиқ ўринбосари.
Ҳозирда альпинистлар Терскол посёлкасидаги қутқарувчилар базасида бўлиб, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ. Уларни қутқаришда отряднинг ўн нафар ходими иштирок этди.
Изоҳ (0)