Эрон 13 та Boeing 737 самолётини сотиб олди, деб хабар беради «Ведомости».
«Эрон авиакомпаниялари фуқаролик авиация флотини тўлдириш учун 13 та Boeing 737 самолётини сотиб олди», — деб маълум қилди Press TV телеканали.
«Сотиб олинган самолётлардан иккитаси Эронга 2 ноябрь, душанба куни етиб келади. Boeing 737-S модификацияли саккиз самолётдан иккитаси Nasim Air авиаташувчиси томонидан сотиб олинган», — дейилади Fars агентлиги хабарида.
Caspian Airlines Эрон авиаташувчиси учта самолёт, Aseman Airlines компанияси эса маҳаллий авиарейслар учун иккита 150 ўринли самолётни харид қилди.
Бундан ташқари, Эроннинг йирик авиакомпанияларидан бири Mahan Air Британиянинг Avro RJ самолётини сотиб олди. The Fars News Agency’нинг таъкидлашича, харид қилинган барча самолётлардан 15 йилдан ортиқ фойдаланилган. Бироқ харидорлар уларнинг моделини танлашда, ишлаб чиқарувчи компаниянинг эҳтиёт қисмларни етказиб бера олишидан келиб чиққан.
Изоҳ (0)