Самарада (Россия) ўтган парвоздан олдинги тайёргарлик чоғида Мисрда ҳалокатга учраган «Когалимавиа» самолёти экипажидан ҳаво кемасининг техник ҳолати юзасидан ҳеч қандай шикоят билдирилмаган, дея хабар беради «Эхо Москви».
«30 октябрь, жума куни Самара аэропортига келтирилган ҳаво кемаси техник хизматдан ўтмаган, чунки капитан томонидан бунга тегишли буюртма берилмаган. Охирги марта самолётга аэропортда ўтган йил май ойида техник хизмат кўрсатилган», — дея маълум қилган Приволжск транспорт прокуратураси вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, мазкур прокуратура айни пайтда A321 ҳалокати муносабати билан Самара аэропортида текширув ўтказмоқда.
Изоҳ (0)