Мисрда ҳалокатга учраган Airbus A321 самолёти рейсининг ташкилотчиси бўлган «Бриско» сайёҳлик компанияси Мисрга саёҳат чипталари пулини жаримасиз қайтаришдан бош тортмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» Россия сайёҳлик саноати уюшмаси матбуот котиби Ирина Тюрина маълумотига таяниб хабар беради.
«Шахсан менга телефон орқали «Бриско»нинг директор ўринбосари пулларнинг тўлиқ қайтарилишини маълум қилган эди. Бироқ ҳозир холдингдан почта орқали келган маълумотда рейсларни бекор қилиш шартнома шартларига мувофиқ, яъни сарфланган харажатларни ушлаб қолиш билан амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганлигини кўраяпман», — дейди Тюрина.
У ушбу вазиятда компания судда ютқазишига ишончи комил эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)