Lufthansa немис авиаташувчиси Россия самолётининг Мисрдаги ҳалокатидан сўнг, Синай ярим ороли бўйлаб парвозларни тўхтатади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Компаниянинг таъкидлашича, парвозлар Airbus 321 самолёти ҳалокатининг сабаблари аниқлангунга қадар тўхтатилади.
Аввалроқ Россия самолётининг ҳалокатидан сўнг хавфсизлик чораси сифатида Air France авиакомпаниясининг Синай бўйлаб парвозларни тўхтатганлиги маълум қилинган эди.
Россиянинг Metrojet авиакомпанияси лайнери 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 8:51 да Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳридан Санкт-Петербург томон ҳавога кўтарилиб, 23 дақиқадан сўнг радарлардан йўқолган. Самолёт бўлаклари Мисрнинг Синай яримороли шимолидан топилган. Барча йўловчилар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)