Аргентина сенати давлат университетларига кириш имтиҳонларини ўтказишни тақиқловчи қонун қабул қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Барча ўрта маълумотлилар эркин ва тўсиқларсиз олий таълим муассасасига кириши мумкин», — дейилади қонунда.
Қабул қилинган қонунга мувофиқ, университетларга таълим бериш учун ҳар қандай ҳақ олиш ҳам тақиқланди. Ҳозирги пайтга қадар, Аргентина давлат университетлари баъзи факультетларга, масалан, тиббиёт йўналиши бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқига эга эди.
Бундан ташқари, янги қонунга кўра, давлат ОТМларини молиялаштиришни пасайтириши мумкин эмас. Аргентинада 54 та давлат ва 49 та хусусий олий таълим муассасаси мавжуд.
Изоҳ (0)