Буюк Британия ҳукумати Лондоннинг Ньюхэм ҳудудида улкан масжид қуришни тақиқлади, деб хабар беради «РБК» Evening Standard маълумотига таяниб.
Вазирлар маҳкамаси аввалроқ Ньюхэм тумани ҳукумати томонидан олиб чиқилган эътирозни рад қилди.
«Ҳукумат Ньюхэм туманида масжид қурилиши тақиқланганлигига қарши эътирозни рад этди. Ушбу қарорга сабаб сифатида маҳаллий аҳолини турар-жой билан таъминлашда муаммо юзага келиши мумкинлиги хавфи борлиги кўрсатилган», — дейди ҳукумат матбуот хизмати вакили.
Вазирлар, шунингдек, бу ҳудуддаги вақтинчалик масжиднинг фаолиятини давом эттиришга рухсат бериш ҳақидаги талабни ҳам рад этди.
Изоҳ (0)