АҚШ Беларуснинг баъзи компанияларига нисбатан қўлланилган санкцияларни қисман тўхтатди, деб хабар беради «Газета.ru».
АҚШ Молия вазирлигининг маълум қилишича, бу қарор «Белорусьнефть», «Белнефтехим» ва унинг АҚШдаги филиали, «Белшина», «Гродно Азот», «Гродно Химволокно», «Лакокраска», «Нафтан» ОАЖ ва «Полоцк Стекловолокно» компанияларига тегишлидир.
Аввалроқ Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари Беларуснинг 170 нафар фуқаросига нисбатан санкцияларнинг қўлланилишини тўрт ойга тўхтатганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Бундан ташқари уч нафар юридик шахсга нисбатан ҳам санкциялар тўхтатилган.
Изоҳ (0)