АҚШ президенти Барак Обама британиялик шаҳзода Гаррига Афғонистондаги хизмати учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у 28 октябрь, чоршанба куни Оқ уйда шаҳзода билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар беради The Telegraph.
«Биз қироллик олий ҳазратларига Афғонистонда америкалик ҳарбий кучлар билан бирга хизмат қилганлиги учун миннатдорлик билдирмоқчимиз», — деди Обама. Америка раҳбари шаҳзода Гаррининг хизмати АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги ўзига хос алоқалардан дарак беришини таъкидлади ҳамда бу алоқаларнинг бундан кейин ҳам сақланишига умид билдирди.
Шаҳзода Гарри, ўз навбатида, Оқ уй раҳбарининг меҳмондўстлиги учун ташаккур изҳор этди ва у билан келгуси йилнинг май ойида Флоридада ўтказилиши белгиланган «Забт этилмаганлар ўйини»ни муҳокама қилди. Унда жанг майдонларида яраланган фахрийлар иштирок этади.
Изоҳ (0)