Кот-д’Ивуарнинг амалдаги президенти Алассан Уаттара мамлакатда 25 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «РИА Новости» маҳаллий сайлов комиссияси маълумотларига таяниб хабар беради.
Кот-д’Ивуар мустақил сайлов комиссиясининг раиси матбуот анжуманида Уаттарани мамлакатнинг 83,66 фоиз сайловчилари қўллаб-қувватлаганлигини маълум қилди.
Сайловларда 54,63 фоиз аҳоли иштирок этди.
Кот-д’Ивуарда президент беш йиллик муддатга сайланади.
Изоҳ (0)