Apple корпорацияси молиявий йилнинг тўртинчи чорагидаги ҳисоботда кўрсаткичларнинг рекорд даражада ўсганлигини кўрсатувчи маълумотларни чоп этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Компаниянинг чорак давомидаги даромади 51,5 миллиард доллардан иборат бўлса, шундан соф даромад 11,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу эса ҳар бир акциянинг 1,96 долларга ўсганлигидан далолат беради. Ўтган йили айнан шу даврдаги кўрсаткич тегишли тартибда 42,1 миллиард, 8,5 миллиард ва 1,42 долларни ташкил этган эди.
Шу тариқа йил давомидаги даромад 22,3 фоизга, соф даромад 30,6 фоизга, акциядаги даромад 38 фоизга ўсди. Компания ялпи даромади 2014 йилнинг тўртинчи чорагидаги 38 фоиздан 39,9 фоизга ошди. Компаниянинг халқаро сотувдан тушган даромади чорак даромадининг 62 фоизини ташкил этди.
Apple бу ўсишни янги iPhone, Apple Watch ва Mac’нинг сотуви ва сервислардан тушган даромад билан боғламоқда.
Изоҳ (0)