Туркиянинг Истанбул шаҳрида йўловчи автобуси ва енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши натижасида камида беш киши ҳалок бўлди. Яна беш киши яраланди, деб хабар беради «ТАСС».
Манбаларда маълум қилинишича, полиция ходимлари тақибидан яширинишга уринган машина ҳайдовчиси автобуснинг йўлига чиқиб кетган. Таъкидланишича, автомобилда олти киши бўлиб, улардан беш нафари олинган шикастланишлар оқибатида ҳалок бўлган.
Қолган жабрланганлар шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)