Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ядро дастури билан боғлиқ санкциялар Теҳрондан 2015 йилнинг охирига қадар олиб ташланишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» IRNA агентлиги маълумотига таяниб хабар беради.
«Режаларимизга мувофиқ, Эрон Ислом республикасига нисбатан қўлланилган санкциялар 2015 йилнинг охирига қадар олиб ташланади», — деди Руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва «олтилик» давлатлари (АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Германия) 14 июль куни Эроннинг кўп йиллик атом муаммосини тартибга солиш тўғрисидаги келишувга эришган эди.
Изоҳ (0)