Япониянинг Toyota Motor Corp. гуруҳи 2015 йилнинг тўққиз ойлик якуни натижаларига кўра, аввалроқ жаҳон автомобиль бозорида қўлдан чиқарган биринчиликни яна ўзига қайтарди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Toyota 26 октябрь, душанба куни январь—сентябрь ойларида 7,49 миллион автомашина сотганлигини маълум қилди. 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича япониялик рақибидан ўзиб кетган Германиянинг Volkswagen AG автоконцерни эса бу давр ичида 7,43 миллион автомобиль сотган.
Сентябрда юзага келган «дизель можароси»дан кейин Volkswagen 11 миллион автомобилини чақириб олишга мажбур бўлмоқда.
Toyota компанияси эса яқинда бир қатор янги моделлар, жумладан, янгиланган Prius автомобилини чиқарди. Бу эса унга сотув ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
Изоҳ (0)