Лондонда селфи бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.ru».
Жаҳон чемпионатининг 30 нафар иштирокчиси олтита категория бўйича беллашди. Улардан тўрттаси ижтимоий тармоқларда кўп учровчи «Ўрдакча», «Ойна», «Либос» ва «Машҳурлик» бўлса, қолган иккитаси ўзига хос категориядир. Масалан, «Акула учун ўлжа» категорияси селфи акуладан ҳам хавфли эканлиги ҳақидаги маълумотга бағишланган.
Энг ғалати категория эса «Карен Данцзук» категорияси бўлди. Унга кўра, иштирокчилар ўзини селфи қироличаси деб эълон қилган жюри аъзоларидан бири билан энг яхши селфи олиши керак эди.
Чемпионатда ўзини селфи қироли деб эълон қилган Рекс Ньюмарк ғолиб бўлди. Рекснинг сўзларига қараганда, у мунтазам селфига тушишни машқ қилиб туради, бир кунда смартфонини уч марта қувват олишига тўғри келади. Энди у 1000 фунт стерлинг ва олтин селфи таёқ соҳибидир.
Изоҳ (0)