Швейцария Риверасида 2015—2016 йил қиш мавсуми давомида сайёҳлар меҳмонхонадаги учинчи кеча учун атиги бир франк тўлайдиган акция амалда бўлади. Бу ҳақда мазкур мамлакатнинг туризм бўйича офиси вакиллари маълум қилган.
«Хайрли кеч, Швейцария» акцияси Монтре минтақасида 2016 йил 28 февралга қадар давом этади. Шунингдек, «Бир йилдан сўнг кўришамиз» дастури доирасида жорий йилда меҳмонхонада камида икки кечани буюртма қилган сайёҳлар учун кейинги йили бир кеча бепул тақдим этилади.
Келаётган қишки мавсумда мамлакатнинг турли минтақаларида янги меҳмонхоналар очилиши кутилмоқда. Улар орасида Лозаннадаги Hotel Royal Savoy, Давосдаги Ameron Hotel, Цюрихдаги Atlantis by Giardino меҳмонхоналари бор.
Экстремал сайёҳатни хуш кўрувчилар Роше-де-Не тоғининг икки минг метр баландликдаги чўққисида жойлашган ҳақиқий ўтовда тунашлари мумкин.
Изоҳ (0)