Калифорниянинг Eisenhower Medical Center клиникасида Майкл Жексон ва бошқа юлдузларнинг дерматологи 70 ёшли Арнольд Кляйн вафот этди. Ўлим сабаблари маълум қилинмади, деб хабар беради Associated Press.
Қўшиқчилар Долли Партон ва Шер, киноактёрлар Элизабет Тейлор, Керри Фишер, Голди Хон, Шерон Стоун, Дастин Хоффман ва бошқа бир қатор шоу-бизнес юлдузлари Кляйннинг мижозлари бўлган.
Кляйн ёшартирувчи косметик муолажалар бўйича мутахассис ҳисобланган. У 25 йил давомида Майкл Жексоннинг шифокори бўлган ва 2009 йил поп мусиқа қиролининг вафотига қадар унинг терисини парвариш қилган. Шифокорлар томонидан Жексонга тайинланган тавсияларни ўрганиб чиққан терговчилар Кляйннинг поп юлдузнинг ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини аниқлаган.
Жексоннинг ўлимидан сўнг, унинг молиявий аҳволи жиддий ёмонлашиб, 2013 йилда у ўзини банкрот деб эълон қилган эди.
Изоҳ (0)