Париж ҳукумати бугун, 23 октябрь куни шаҳар шимолидаги собиқ лицей биносида жойлашган лагердан 700 дан ортиқ муҳожирни эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» Франциянинг Le Parisien газетасига таяниб хабар берди.
Кўчириш операцияси эрта тонгда бошланди. Ходимлар бинога келганда, муҳожирларнинг кўпчилиги нарсалари билан ташқарида турганди. Уларни ташиш учун 26 та автобус ажратилди. Ижтимоий хизмат ходимларининг сўзларига қараганда, муҳожирлар қочоқларни қабул қилиш бўйича махсус марказларга етказилади.
«Барча муҳожирларга ғамхўрлик кўрсатилади, улар турар-жой билан таъминланади», — деди Париж ва Ил-де-Франс ҳудудлари префекти Жан-Франсуа Каренко.
Изоҳ (0)