Францияда автобус ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 42 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
ЙТҲ 23 октябрь, жума тонгида, 7:30 да мамлакат жануби-ғарбидаги Либурн шаҳрининг чекка қисмида содир бўлди. Автобус ва юк машинаси олд қисми билан тўқнашиб кетди ва ёниб кетди.
Юк машинасининг ҳайдовчиси ва автобуснинг 41 нафар йўловчиси ҳалок бўлди. Автобуснинг ёнаётган салонидан саккиз киши чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Улардан икки нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
Sud Ouest нашрининг маълум қилишича, бу экскурсия автобуси бўлиб, унда нафақадаги кишилар бўлган. Ҳодиса вақтида автобус салонида 48 йўловчи бўлганлиги айтилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, бу 1982 йилдан буён Франциядаги энг йирик йўл-транспорт ҳодисасидир. 1982 йилнинг 31 июлида Бургундияда юз берган автобус ҳалокати оқибатида 53 киши ҳалок бўлган эди.
Ҳозирда Грецияда бўлган президент Франсуа Олланд «бу даҳшатли фожиа»дан сўнг ҳукумат барча зарур ҳаракатларни амалга оширишини маълум қилди.
Изоҳ (0)