«Барселона» раҳбарияти испаниялик ҳакамнинг Мадриднинг «Реал» ва каталония клублари ҳақидаги сўзларини жиддий текширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар беради.
« ‘Барселона’ бошқарув органи бу иш юзасидан жиддий суриштирув ўтказишни зарур деб ҳисоблайди ва бу шунчаки англашилмовчилик эканлигига умид қилади. Сўз Испаниянинг профессионал футбол лигаси ва унга бўлган ишонч ҳақида бормоқда», — дейилади «Барселона» расмий мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, Барселонанинг коррупцияга қарши органига спорт адвокатидан мактуб келиб тушган эди. Унга кўра, сентябрь ойида Испания ҳакамлар ассоциацияси вакили ва «класико»нинг бош ҳаками бўлиши кутилаётган ҳакам ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган. Унда ассоциация вакили Хосе Анхель Хименес де Моралес Мунёс реферини «меҳмонларнинг ғалабага бўлган имкониятларини пасайтирган ҳолда, ўйинга таъсир кўрсатишга» чақирган.
Изоҳ (0)