АҚШнинг Огайо штатида америкалик йигит 21 октябрь, чоршанба куни ўзининг икки синглисини отиб ўлдирди ва уларнинг тенгдошини яралади. Бу ҳақда «ТАСС» Колрейн шаҳри полицияси маълумотига таяниб хабар беради.
21 ёшли Метю Хейден ҳибсга олинди, унга нисбатан қотиллик ва қотилликка суиқасд қилиш айблари қўйилди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига қараганда, фожиа қотил уйининг орқа ҳовлисида содир бўлган. Йигит унинг сингиллари ва яна бир ўсмир бўлган автобусни тўппончадан ўққа тутган.
Қўлга олиш чоғида у қаршилик кўрсатмади. Ҳозирда полиция жиноят сабабларини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)