Россия ФВВнинг 42-ижтимоий ёрдам конвойи автомобиллари Луганск омборларига етиб келди, у ерда уларни бўшатиш бошланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
40 дан ортиқ машина 450 тоннадан зиёд юкни етказиб берганлиги маълум қилинди.
Украина давлат чегара хизматининг аниқлаштиришича, машиналарда озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд. Украиналик чегарачилар юк машиналарини кўздан кечирди.
Аввалроқ РФ ФВВ юкларнинг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари (консервалар, ёрмалар ва шакар) эканлиги маълум қилинган эди. Ўз навбатида Донецк вилоятига бугун, 22 октябрь куни 630 тоннадан ортиқ турли ижтимоий ёрдам юклари етказилганлиги хабар қилинди.
Изоҳ (0)