Ердаги ҳаёт, замонавий илм-фан тан олган санадан 300 миллион йил аввалроқ пайдо бўлган. Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг профессори Марк Ҳаррисон бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар шундай хулосага келишди. Бу ҳақда, NBC телеканали келтирган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сўнгги изланишлар шуни кўрсатадики, тирик организмлар бизнинг сайёрамизда 4,1 миллиард йил олдин ҳам мавжуд бўлган, – дея баён қилмоқда у. – Бу эса ердаги биологик организмларнинг пайдо бўлиш муддатларини мавжуд бўлган баҳолашдан 300 миллион йил олдинроқ бўлиб чиқади».
Ғарбий Австралияда топилган қадимий циркон кристалларини ўрганишда мутахассислар кутилмаган кашфиётни қўлга киритган. Уларда углеродли ҳудудлар топилган бўлиб, Ҳаррисоннинг таъкидлашича, бу ўша вақтда мавжуд бўлган биологик организмларнинг фаолияти натижасида пайдо бўлган.
Изоҳ (0)