«Фукусима» атом электр станциясида содир бўлган ҳалокатдан тўрт йил ўтиб, ядровий реакторнинг ёқилғи мажмуаси эриши оқибатида юзага келган радиоактив нурланиш туфайли атом электр станциясининг собиқ ходимларидан бири саратон касаллигига дучор бўлганини Япония ҳукумати биринчи бор расман тасдиқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ушбу воқеа касаллик билан боғлиқ барча мезонларга жавоб беради», — дея баён этмоқда 20 октябрь, сешанба куни Токио соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, касалликнинг бошқа сабаблари умуман мавжуд эмас.
Вакилнинг баёнига кўра, «Фукусима»да 2011 йилдаги ҳалокатдан сўнг ишлаган ушбу одамга лейкемия касаллигининг ташҳиси қўйилган. Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, унга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланади.
«Фукусима»даги авариядан кейин, атом электростанциясининг бир қанча ишчилари саратон касаллигига дучор бўлган. Лекин Токио маъмурияти ҳозирга қадар ядровий ҳалокат билан мазкур кассаллик бевосита алоқадор эканлигини тан олишдан бош тортиб келганди. Бундан ташқари, яна учта шу каби ҳолат бўйича текшириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)