2014—2015 йиллар давомида Украина уй хўжаликларининг реал даромади 40 фоиздан кўпроққа қисқарган. Бу барча мамлакатлар ичида энг ёмон кўрсаткичдир. Бу ҳақда «Корреспондент.net» Швейцария Credit Suisse банкининг Global Wealth Report ҳисоботига таяниб хабар беради.
Тадқиқот натижаларига кўра, уй хўжаликларининг камбағаллашуви суръати бўйича Украина яқинидан Россия, Бразилия ва Колумбия жой олди. Кейинги икки мамлакат аҳолисининг уй хўжалиги даромади 25 фоиз атрофида қисқарган.
Ўрганилган вақт оралиғида уй хўжаликлари даромади Гонконг (саккиз фоиз) ва Хитойда (етти фоиз) энг кўп ўсганлиги қайд этилди. Улардан бироз ортда қолса-да, жадвалнинг юқори қаторларидан АҚШ (олти фоиз) ва Саудия Арабистони (беш фоиз) жой олди.
Изоҳ (0)