Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Сулукта шаҳрида жойлашган конда уч нафар кончи ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. Яна икки кончи касалхонага жойлаштирилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«20 октябрь куни 16:20 да (Тошкент вақти бўйича 15:20) ‘Матазим’ МЧЖга қарашли конда ис гази билан заҳарланиш натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна икки киши жабрланди», — дейилади республика ФВВ матбуот хизмати вакили хабарида. Ҳалок бўлган кончилардан энг кичиги 20 ёшда бўлган.
Кондаги жабрланганларни уларнинг ҳамкасблари эвакуация қилган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар конда карбонат ангидрид газининг юқори даражада эканлигини қайд этди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Изоҳ (0)