Бир гуруҳ араб мамлакатлари ЮНЕСКОга Қуддуснинг муқаддас жойлари мақомини ўзгартириш ҳақидаги лойиҳани кўриб чиқиш учун тақдим этиш ниятида, деб хабар беради «ТАСС».
AFP агентлигининг маълум қилишича, матн Жазоир, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Марокаш ва Тунис томонидан ишлаб чиқарилган.
Лойиҳада Қуддусдаги Йиғи деворини Ибодатхона тоғи майдонидаги мусулмонларнинг муқаддас жойи бир қисми деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда. У матнда арабча ал-Бурак номи билан келтирилган. Араб мамлакатлари Йиғи деворини ал-Ақса масжидининг ажралмас қисми деб ҳисобламоқда.
Норасмий маълумотларга қараганда, ушбу лойиҳа унинг муаллифлари томонидан ЮНЕСКО Ижро Кенгашига 21 ёки 22 октябрь куни тақдим этилади.
Изоҳ (0)