АҚШ қуролли кучлари илк бор Европада ракета мудофаасини синовдан ўтказиб, ўқув баллистик ракетасини Атлантика океанида йўқ қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Бу биринчи марта ‘Стэндард-3’ Блок 1А ракета тутувчининг Америка ракета полигонидан ташқарида учирилиши ва илк бор баллистик ракетанинг Европа ҳарбий ҳаракатлар майдонида тутиб олинишидир», — деб маълум қилади АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ўқув баллистик ракетаси Атлантика океанидаги полигондан, Шотландия ғарбий соҳилида жойлашган «Росс» эсминецидан учирилган.
Изоҳ (0)