Ўзининг имижини тубдан ўзгартирган Алла Пугачёва, нафақат ўзининг кийим-кечаклари, балки келишган қомати билан ҳам мухлисларини ҳайратда қолдирди.
Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Журналистлар юлдузнинг сезиларли равишда яхши бўлиб кетганлиги сирини излай бошлади. Қаттиқ парҳез қилиши тўғрисида Алла ҳеч қачон гапирмаган бўлсада, уйидаги дастурхони ширинликларга доим тўла эканлигини дўстлари таъкидлаб келган. Примадонна шунчаки эркакнинг қалбига бўлган йўл унинг ошқозони орқали ўтишини унутмайди. Шу билан бирга, меҳмонлар ҳаяжон билан унинг пазандалик истеъдоди ҳақида гапиришда чарчамайди.
«Мен бу ишда профессионал сифатида гапирадиган бўлсам, Алла тайёрлаган ҳар бир ноз-неъмат сидқидилдан тайёрланган, – дея маълум қилади «Стархит»қандолатчи Александр Селезнёвнинг гапларини келтирар экан. — Айрим таомлар мени ҳайратга солди – карри ва сабзавотлар билан бирга пиширилган товуқ, шунингдек, духовкада димланган улоқ гўшти – нақ оғзингизда эриб кетади».
Эҳтимол, ушбу барча гастрономик неъматлар Примадоннанинг иши бўлиши мумкин, чунки унинг турмуш ўртоғи Максим Галкин пишириққа ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини тан олган. « Мен ошхонада камёб меҳмонман. Албатта, ҳар қандай эркак каби мен ҳам тухум қовуришни биламан, лекин, амалда бу иш билан узоқ вақтдан бери шуғулланмаганман», – дея маълум қилмоқда у.
Изоҳ (0)