Ўзбекистонда 23—25 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2 даражагача (баъзи ҳудудларда -2 даражагача), кундузи +8…+10 даражагача пасаяди. Бу ҳақда «Газета.uz» Гидрометеорология маркази маълумотига таяниб хабар беради.
Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кўрсатилган вақт давомида кечаси -5…-7 даража, кундузи эса +5…+7 даражагача совийди.
22 октябрь куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда. 23—25 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу даврда республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Изоҳ (0)