Қирғизистон шимолидаги Чуй вилоятида тергов изоляторидан қочиб кетганлиги учун қидирилаётган иккинчи экстремист йўқ қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
«Азамат Мусуралиев Чуй вилоятининг Сўқулуқ тумани қишлоқларидан бирида ўлдирилди», — дейди матбуот хизмати вакили.
Мусуралиев 12 октябрга ўтар кечаси Чуй вилоятининг 50-рақамли ахлоқ тузатиш колониясидан қочган «Жайшуль Маҳдий» экстремистик гуруҳи аъзоларидан бири эди. Ўшанда тергов изоляторидан қочган тўққиз маҳкумнинг етти нафари бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Қирғизистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари тергов изоляторидан қочган террорчи Дониёр Қодиралиевни йўқ қилган эди. Жиноятчи республика пойтахтидаги аҳоли яшайдиган даҳада ходимга пичоқ билан ҳужум қилишга уриниш чоғида отиб ташланган. Қолган икки жиноятчи озодликда қолмоқда.
Изоҳ (0)