2015 йилнинг 19 октябрь куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида жорий йилдаги ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай, деҳқонларнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мўл ҳосили етиштирилганлиги ва йиғиб олинганлиги қайд этилди, деб хабар беради ЎзА.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмлари ўсиши 6,6 фоизга таъминланди. Қишлоқнинг қиёфасини тубдан яхшилаш чоралари фаол амалга оширилмоқда, янги қишлоқ массивлари қурилишида замонавий намунавий лойиҳалар бўйича 9,3 мингта якка тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилди.
Қишлоқ жойларда маҳаллий истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ички талабни мувозанатли рағбатлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини давом эттириш истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари – 10,1 фоизга, чакана товар айланмаси – 15,0 фоизга ва хизматлар кўрсатиш – 12,9 фоизга ўсишига кўмаклашди.
Изоҳ (0)