АҚШ президенти Барак Обама 19 октябрь, душанба куни Халқаро космик станция экипажига қўнғироқ қилиб, астронавт Скотт Келлини ХКСда бўлиш вақти бўйича америкалик мутахассислар орасида ўрнатган рекорди билан табриклади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Телефон орқали суҳбат чоғида президент астронавтдан ўзини қандай ҳис этаётганлигини сўради.
«Мен ўзимни ажойиб ҳис қилаяпман. Анчадан бери шу ерда (ХКСда) эканлигимни ҳис этаяпман, олдинда эса яна узоқ йўл. Бироқ миссияни якунлаш учун менда қувват ва ғайрат билан боғлиқ муаммо бўлиши мумкин эмас», — деб жавоб берди Келли.
ХКС командири Скотт Келли 16 октябрь, жума куни фазода ўзининг 382 кунини ўтказиб, америкалик мутахассислар орасида ХКСда бўлиш вақти бўйича рекорд ўрнатди.
Изоҳ (0)