Volvo компанияси яқин йилларда ўзининг автомобилларини электрлаштириш режасини маълум қилди. Дастур гибрид моделларни яратиш, шунингдек, тўлиқ электрли машиналарни чиқаришни кўзда тутади, деб хабар беради 3DNews.
Янги стратегиянинг биринчи босқичида Scalable Product Architecture (SPA) архитектураси асосида 90 Series ва 60 Series оилаларида уланувчи гибридлар ишлаб чиқарилади.
Таъкидлаш жоизки, Volvo моделлари қаторида премиум классдаги гибрид йўлтанламас XC90 T8 Twin Engine автомобили мавжуд. Унда икки литрли тўрт цилиндрли, турбокомпрессорли бензин двигатель ва электр мотори мавжуд. Унинг қуввати 400 от кучига тенг.
Келажакда Volvo барча моделлари қаторига гибрид уланувчи автомобилларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу унинг катта ҳажмли седанлари, шунингдек, кичик машиналарига ҳам тааллуқли.
Volvo тўлиқ электрлаштирилган автомобилини 2019 йилда тақдим этади. Ушбу модель ҳақидаги тўлиқ тафсилотларни компания кейинроқ маълум қилади.
Изоҳ (0)