АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядро дастури юзасидан эришилган келишувга мувофиқ унга нисбатан қўлланилган Америка санкцияларини олиб ташлаш учун барча зарурий қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Санкциялар Эрон билан халқаро воситачилар келишуви шартларига мувофиқ олиб ташланади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон конституцияси посбонлари кенгаши 14 октябрь куни Теҳроннинг халқаро воситачилар «олтилиги» билан Эрон ядро дастури бўйича битимини амалга ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)