Мексиканинг Чяпас штатидаги сув ҳавзаларидан бирининг юзасида 400 ёшга эга ибодатхона пайдо бўлди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Қурғоқчилик туфайли мамлакат жануби-шарқидаги сув сатҳи 24 метрга пасайиб кетди. Натижада сув тагида қолиб кетган харобаларнинг катта қисми кўриниб қолди. Бинонинг баландлиги баъзи жойларда ўн метрга етади. Унинг узунлиги тахминан 61 метр, эни 14 метрни ташкил этади. Черков XVI асрда испан мустамлакачилари томонидан барпо этилган.
Ўтган юз йилликнинг 60 йилларида сув тагида қолган ибодатхона сув юзасига биринчи марта чиқиб қолгани йўқ. 2002 йилда сув сатҳи шунчалик пастлаб кетган эдики, бино харобаларигача пиёда бориб, унинг ичкарисини кўздан кечириш мумкин бўлган. Бу сафар экскурсияни амалга оширишда маҳаллий балиқчилар ўзларининг қайиқлари билан ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)