Буюк Британия қироличаси Елизавета II АҚШ фуқаросининг ундан Қўшма Штатларни яна Британия мустамлакасига айлантиришни илтимос қилиб ёзган мактубига мулойимлик билан рад жавобини берди. Бу ҳақда The Independent хабар беради.
«Биз сизнинг фикрингизни ҳисобга олишимиз билан бир қаторда, ишончимиз комилки, қироличанинг бошқа суверен давлатнинг ишларига аралашиши ҳақида сўз ҳам бориши мумкин эмаслигини яхши тушунасиз», — дейилади монарх ёзишмаларини мувофиқлаштирувчи ўринбосарнинг расмий жавобида.
Елизавета II ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон номига мактуб Reddit фойдаланувчиси томонидан 16 сентябрь куни юборилган эди. Мактубда эркак қироличадан «бутун Америка халқи номидан АҚШни қайтариб олишни» сўраган. У бунга Республикачилар партиясининг дебатини сабаб қилиб кўрсатган.
Изоҳ (0)