Гвинеянинг амалдаги президенти Альфа Конде 11 октябрда бўлиб ўтган мамлакат раҳбарлиги учун сайловларнинг биринчи даврасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Африка миллий мустақил сайлов комиссиясининг 17 октябрда эълон қилган дастлабки маълумотларига қараганда, Конде 58 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби, мухолифат номзод Селу Дален Диалло эса 31 фоиз овозга эга бўлди.
Бир муддатдан сўнг, сайлов комиссияси якуний рақамларни чоп этади, шундан сўнг номзодларга шикоят бериш имконияти берилади. Ҳал қилувчи қарор Конституциявий суд томонидан қабул қилинади. У сайлов натижаларини тасдиқлаб, ғолибни эълон қилади.
Изоҳ (0)