Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон йўли ва Фарғона ҳалқа йўлининг Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳрига олиб борувчи автомобиль йўли билан туташмаси — Андижон халқаро аэропорти яқинидаги кўприк таъмири охирига етмоқда. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар берди.

Фото: «Telegraf.uz»

Фото: «Telegraf.uz»

40 йил олдин қурилган, умумий узунлиги 420 метр бўлган мазкур кўприкнинг кенглиги 12,5 метр бўлиб, таъмирдан сўнг 24 метрга етказилади. Таъмир доирасида 1700 метр куб  бетонлаш ишлари бажарилди, 1500 тонна асфальт қоплама ётқизилди. Ҳар икки томондаги пиёдалар йўлакчалари юриш учун қулай ҳолатга келтирилди ва замонавий ёритгичлар ўрнатилди.

2013 йил августида бошланган ва жами 22,4 миллиард сўм сарфланган таъмирлаш ишларини 1 ноябрда якунлаш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар