Шимолий Нигериядаги Маидугури шаҳри яқинида содир бўлган учта портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Interfax.ru» хабар бермоқда.
Нигерия тиббий хизмати хабарларига таянган холда хорижий ОАВнинг маълум қилишича, портлаш натижасида 16 октябрь, жума куни 17 киши турли хил тан жароҳати олган.
Манбаларга кўра, ҳужумни уч нафар худкуш аёл уюштирган.
Изоҳ (0)