Францияда яшовчи эркакнинг мияси шунчалик кичкинаки, у рентген тасвирларида деярли кўринмайди. Бундай ғаройиб ҳодиса ҳақида «Сегодня.ua» Lancet илмий журналига таяниб хабар беради.
2007 йилдаёқ 44 ёшли француз чап оёғидаги нимжонлик билан боғлиқ шикоят билан шифохонага мурожаат қилган. Текширув натижалари эркакнинг ён томон, учинчи ва тўртинчи мия қоринчаларининг ҳаддан ортиқ кенгайганлиги ва орқа мия чуқурчасида киста мавжудлигини аниқлади.
Бошқача айтганда, орқа мия суюқлиги мия суягини деярли тўлиғича қоплаб олган.
Аниқланишича, эркак болалигиданоқ гидроцефалия – бош мияда ортиқча суюқликнинг тўпланишидан қийналиб келган.
Изоҳ (0)