Эронда Boeing 747 йўловчи самолётининг тўртта двигателидан бири парвоз давомида сочилиб кета бошлади. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Шундан сўнг самолёт Теҳрон аэропортига шошилинч равишда қўнди. Самолёт қўнгандан кейин унинг двигатели қандай аҳволда бўлганлигини тасвирловчи суратларни маҳаллий журналист Абас Аслани Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди.
Унинг маълум қилишича, самолётда 300 дан ортиқ киши бўлган. Йўловчиларнинг барчаси хавф-хатардан ҳоли. Самолёт Теҳрондан Бандар Аббосга бўлган ички рейсни амалга ошираётган эди.
Изоҳ (0)