Microsoft асосчиси Билл Гейтс бошқаруви остидаги Cascade Investment жамғармаси Украинанинг Кернел Групп агрохолдингининг беш фоиз акциясини сотиб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Кернел Групп мамлакатнинг писта ёғи ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси ҳисобланади. Шундай қилиб, Cascade Кернел компаниясининг 3 984 345 акциясига эга бўлди. Бу эса компания устав фондининг беш фоизини ташкил этади.
Кернел Украина қишлоқ хўжалиги соҳасида 1994 йилдан буён фаолият юритади. У писта ёғини ишлаб чиқаради. Мамлакатдаги «Шчедрий Дар», «Стожар» ва «Чумак Золотая» савдо маркалари унга тегишлидир.
Изоҳ (0)